Ла Лига президенти ПСЖ ва “Манчестер Сити”ни еврокубоклардан четлатишни сўради

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас Англиянинг “Манчестер Сити” ҳамда Франциянинг ПСЖ клубини молиявий “фэйр-плей”ни бузганликда айбламоқда.

"Манчестер Сити” ҳамда ПСЖ жамоалари сўнгги 5 йил ичида трансферлар учун энг кўп пул сарф этган жамоалардир. Уларнинг топадиган даромадлари эса бу қадар юқори эмас.

Биз “Манчестер Сити” ва ПСЖнинг даромадларини “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Бавария”ларнинг даромадлари билан таққосладик.

Нима учун биз уларни четлатмаслигимиз керак? Велосипедчи допинг туфайли четлатилинаётган бир вақтда-я? Мен назорат турниргача бўлишини истайман, ундан кейин эмас”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди “L`Equipe” нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!