Легионерларимиз. Абдухолиқовнинг жамоаси 2018 йилда илк бор ғалаба қозонди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 14-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ас-Сайлия” клуби ўз майдонида “Ал-Мархия”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Абдухолиқов учрашувни асосий таркибда бошлади ва учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқада заҳирага олинди.

Қайд этиш жоиз, бу Сами Трабелси шогирдларининг сўнгги 7 ўйинда (барча мусобқаларда)ги  илк ғалабаси бўлди. “Ас-Сайлия” сўнгги бор 2017 йилнинг 18 ноябр санасида “Ал-Гарафа”га қарши баҳсда ғалаба қозонган эди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 14-тур

“Ас-Сайлия” – “Ал-Мархия” 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!