Легионерларимиз. Абдухолиқовнинг жамоаси ўз майдонида мағлуб бўлди
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал-Сайлия” клуби ўз майдонида “Қатар СК”ни қабул қилди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 38-дақиқадаёқ қизил карточка сабабли, майдонда 10 киши бўлиб қолишди ва улар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Абдухолиқов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада заҳирага олинди.
Қатар Юлдузлар лигаси. 16-тур
“Ал-Сайлия” – “Қатар СК” 0:2.
Фикрлар