Легионерларимиз. Тўҳтасинов «Олой»ни кубок ярим финалига олиб чиқишда ёрдам берди

Ушбу ҳафта ўртасида Қизрғизистон кубогида чорак финал ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Умар Тўҳтасинов фаолият олиб борадиган «Олой» жамоаси бу босқичда «Олой-2» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда ўтган баҳсда 10:5 ҳисобида бош жамоа вакиллари ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, «Олой» томонидан киритилган 10 голнинг бири ҳамюртимиз ҳисобига ёзилди. Умар ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Энди «Олой» ярим финалда «Нефтчи» – «Достук» қарама-қаршилигида гўлиб чиққан жамоа билан ўйнайди.

Қирғизистон кубоги. Чорак финал

«Олой» - «Олой-2» 10:5 (6:4, 4:1)

Голлар: Умар Тўҳтасинов(2), Исса Сидибе(9, 35, 74), Владимир Веревкин(20, 80, 84), Бакитбек Маматов(30), Мақсадбек Алимов(40, 59) – Қобилбеков(11, 22, 42, 44), Асқаров(50).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!