Легионерларимиз. Тўраевнинг жамоаси май ойида илк бор ғалаба қозонди

Бугун Малайзия Премьер лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб борадиган “Теренггану” жамоаси ўз майдонида “Паханг” клубини қабул қилди.

Тўраев ўйинни бошланғич таркибда бошлаган мазкур беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, мазкур ғалаба “Теренггану”нинг май ойидаги илк ғалабаси бўлди. Бунга қадар май ойида ўтказилган икки ўйиннинг барчасида Тўраев ва унинг жамоасини майдонни бошлари эгик холда тарк этишган эди.

Малайзия Премьер лигаси. 13-тур

Теренггану – Паханг 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 9 Ханифф, 1:1 – 12 Васиу, 2:1 – 23 Насир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!