Лэмпард: Виллиан Месси даражасида ўйнаши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард “аристократлар” ярим ҳимоячиси Виллианнинг ЕЧЛ 1/8 финалида “Барселона”га қарши кўрсатган ўйинларини юқори баҳолади.

“Виллиан майдон марказида ҳаммадан яхши ўйнади. Шубҳасиз у ҳозир фаолиятининг чўққисида турибди. У дунёнинг исталган жамоасида ўйнай олади деб ўйлайман. Хатто “Барселона”да ҳам. Биз барчамиз Мессининг ўйинларидан ҳайратланамиз, аммо Виллиан ҳам ҳудди шу савияда футбол намойиш этиши мумкин”, - дейди Лэмпард.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” икки ўйин натижасига кўра “Барселона”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан ҳайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!