Левандовски "Бавария"дан кетмайди
“Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес ҳужумчи Роберт Левандовскининг яқин вақт ичида жамоани тарк этмайди деб ҳисобламоқда.
Унинг фикрича, польшалик футболчи яна икки-уч мавсум мюнхенликлар сафида тўп суради ва голлари бўйича Бундеслигада етакчига айланади.
– Испан ОАВ Левандовскининг “Бавария”дан кетиши ҳақида кўп ёзмоқда, –дея Хайнкеснинг сўзларини келтиради Kicker нашри. – Ўйлайманки, у жамоада яна 2-3 йил қолади ва Бундеслигада урилган голлар сони бўйича менинг рекордимни янгилайди.
Хайнкес Бундеслига тарихида 369 ўйинда 220 гол урган ва учинчи ўринда бормоқда. Левандовски ҳисобида эса 252 ўйинда 174 гол мавжуд. Энг яхши тўпурар эса Герд Мюллер бўлиб, у 427 ўйинда 365 гол урган.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Левандовскининг “Бавария” билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Фикрлар