Левандовски агенти билан яширинча учрашди ва ...

526

Левандовски агенти билан яширинча учрашди ва ...

Мюнхеннинг "Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски агенти Пини Захави билан махфий учрашув ўтказди.

Берилган маълумотларга кўра 29 ёшли польшалик футболчи агенти билан Мюнхендаги ресторанларнинг бирида учрашган. Томонлар кечки овқат пайтида “Бавария”дан кетиш масаласини муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски жорий мавсум Бундеслига тўпурарлигини қўлга киритди. Унга "Реал" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.