"Ливерпуль" Салоҳ учун рекорд даражада маош таклиф қилмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби дебют мавсумидаёқ ўзини юқори даражада намойиш эта олаётган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни бошқа жамоага ўтиб кетмаслиги учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар 25 ёшли мисрлик футболчи учун дунёнинг топ футболчилари каби маош тўлашга тайёр. Аниқроғи, “қизиллар” Салоҳни “Реал”га ўтиб кетмаслиги учун ҳафтасига 230 минг евро маош таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ жорий мавсум АПЛда жами 30та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!