"Ливерпуль" 16 ёшли немис ҳужумчисига қизиқиб қолди

"Ливерпуль" Германиянинг "Унтерхахинг" клуби форварди Карим Адейемга жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар тез орада 16 ёшли германиялик футболчи билан шартнома имзолашмоқчи.

Адейем борасида “Ливерпул”га фақатгина "РБ Лейпциг" рақобат қилмоқда. Бироқ, футболчининг ўзи АПЛда ўйнаш истагида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!