"Ливерпуль" Старрижни Парижга жўнатмади

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин келганди. Қишки трансферлар мавсумида ПСЖ англиялик ҳужумчини ижарага олишга урингани маълум бўлди.

Бироқ, "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қишда ўз футболчилари бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқишни истамади ва Старриж масаласини ёзда ҳал бўлишини маълум қилди.

"Ливерпуль"да энг катта маош олаётган футболчилардан бири бўлган Старриж асосий таркибга киришга қийналмоқда. Бу ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 14 маротаба майдонга тушди ва бир жуфт гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!