“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини қайси жамоага қарши ўтказади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда кубоги соҳиби ҳисобланган Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, тошкентлик "темирйўлчилар" ўзларининг навбатдаги назорат баҳсларини эртага Россиянинг "Краснодар" клубига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “темирйўлчилар” жамоаси Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

“Краснодар” жамоаси шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Унга 2008 йилда асос солинган. Лақаби – “буақалар”, “қора-яшиллар”. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатни 4-поғонада якунлашга муваффақ бўлди. Сўнгги йилларда “Краснодар” Россияда етакчи жамоалар қаторига қўшилишни уддалай олди. Натижада клуб тез-тез Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ва “Краснодар” шу пайтга қадар ҳеч ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун дастлабки қарама-қаршилик бўлади. Ўйин 22 январ куни Абу-Дабидаги New York University Abu-Dhabi стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 18:00.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!