“Локомотив” “Машъал” билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

3 март куни Олий лиганинг янги мавсуми старт олади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” илк турда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлади. 

“Темирйўлчилар” мазкур қарама-қаршиликка ҳозирликни давом эттиришмоқда. Бугун кечки пайт “Локо” футболчилари навбатдаги машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Машғулот жараёнида асосан бўлажак учрашувда қўлланиладиган тактика устида иш олиб борилди. Машғулот якунида эса иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказилди. Жамоамиз эртага Қашқадарёга йўл олади. Эртанги машғулотни Қарши шаҳрида ташкил этиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!