“Локомотив” аёллар жамоаси илк бор бронза медалларини қўлга киритди

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида аёллар футзали бўйича мамлакат чемпионатининг сўнгги – учинчи тур ўйинлари ўтказилди.

Ҳисоб бўйича ХIV мамлакат чемпионатини “Локомотив-Woman” жамоаси 3-ўринда якунлади. Бугун "Локо" вакиллари АГМК жамоасини 9:0 ҳисобида мағлуб этишди ва якунда 15 очко жамғариб, “Севинч” ва “Металлург-W”дан сўнг 3-поғонани эгаллашди.

Шу тариқа, “Локомотив” жамоаси футзалчи қизлари илк марта Ўзбекистон чемпионати бронза медалларини қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!