“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этди. 8 январдан бошланган йиғин кеча якунига етди ва жамоа Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Икки ҳафта давом этган йиғин мобайнида “Темирйўлчилар” 2 бор синов-назорат баҳсида майдонга тушишди. Дастлаб Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” клубига қарши, сўнгра Россиянинг “Зенит” жамоаси билан ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйналди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур йиғин давомида таркибда бир қатор ўзгаришлар ҳам юз берди. Мисол учун, илгари жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар – Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедовлар бошқа жамоалар сафига йўл олишган бўлса, йиғинга Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри келиб қўшилди.

wwwww

Шу тариқа жамоа аъзоларига қисқа таътил берилди ва машғулотлар эндиликда 25 январ санасидан пойтахтимизда давом эттирилади. Унда Садриддин Абдуллаев ҳамда жамоамизнинг янги аъзоси Мурод Бобожонов ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!