“Локомотив” янги футболчиларни таништирди


Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби давралар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.
Тадбирда “Локомотив” бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ва жамоасига келиб қўшилган Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳамда Николай Погребняклар иштирок этишди.

Тадбир давомида ушбу футболчиларга либослар тақдим этилди. Жумлдан, Анзур Исмоиловга 55-рақамли либос тақдим этилди. Россиялик футболчи Николай Погребняк эса “темирйўлчилар” сафида 21-рақамда тўп тепиши маълум бўлди.

“Локомотив”га қайтган Темурҳўжа Абдуҳолиқов эса яна ўзининг жонажон 11-рақамида тўп тепиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!