“Локомотив”дан енгилган “Ал-Ваҳда” Шукуровнинг жамоасини мағлуб этди

Бугун БАА Про-лигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” жамоаси ўз майдонида “Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби – “Ал-Ваҳда”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган беллашувда Лауренциу Регекампф шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА Про-лигаси. 20-тур

“Шаржа” – “Ал-Ваҳда” 2:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!