"Локомотив"нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши Сергеев жамоаси билан дуранг ўйнади

"Локомотив" жамоасининг Осиё Чемпионлар Лигаси-2018 гуруҳ босқичидаги рақиби - БААнинг "Ал Ваҳда" клуби БАА Про Лигаси 14-тури доирасидаги ўз ўйинини ўтказди.

Бу сафар Абу Даби шаҳри жамоасига "Ал Дафра" клуби рақиблик қилди. Қизқарли тарзда кечган беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди - 1:1. "Ваҳда" таркибида Мурод Батна ягона голга муаллифлик қилди. Учрашувда ҳамюртимиз Игорь Сергеев 61 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Мазкур ўйиндан сўнг "Ал Ваҳда" ҳисобидаги очколар сони 30тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 3-поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!