“Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақиби 20 баҳсдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 15-тур ўйинлари давом  эттирилди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги  рақиби – “Ал-Духаил” клуби  сафарда “Ал-Ахли”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур учрашувда меҳмонлар сафарда бўлишларига қарамай, 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қайд этиш жоиз, “Ал-Духаил” чемпионат баҳсларида 20 баҳсдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда.

Маълумот учун, “Ал-Духаил” – “Локомотив” ўйини 6 мартда, Тошкентдаги учрашув эса 12 март санасига бўлиб  ўтади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 15-тур

“Ал-Ахли” – “Ал-Духаил” 0:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!