1025

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги мундиаль бошланиш арафасида ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес матбуот анжуманида маълум қилган.

- Биз терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан ҳамкорликни тугатдик. Терма жамоа эришадиган натижада унинг меҳнати бўлади, - дейди Рубиалес.

Тез орада Лопетеги "Реал" бош мураббийига айланади. Унинг Испания терма жамоаси билан тузган шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган эди.

Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири гуруҳ босқичида Португалия, Эрон ва Марокаш термалари билан куч синашади.

Sports.uz 2018