МЮ, "Челси" ва "Ливерпуль" "Рома" посбони учун кураш бошлади

“Манчестер Юнайтед”, “Челси” ҳамда “Ливерпуль” каби АПЛ етакчилари “Рома” дарвозабони Алисон Бекерга жиддий қизиқиш билдира бошлашди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик посбон манкуанликлар сафида Давида де Хеани, “аристократлар” сафида эса Тибо Куртуани алмаштириши мумкин. Юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала дарвозабонга эса Мадриднинг “Реал” клуби даъвогарлик қилмоқда ва катта эҳтимол билан уларнинг бири ёзда “қироллик клуби”га кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Алисон жорий мавсум А Серияда жами 26та учрашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!