МЮ "Олд Траффорд"ни кенгайтирмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Олд Траффорд”даги ўриндиқлар сонини яна 13 мингтага кўпайтирмоқчи.

Манкуанликлар буни сэр Бобби Чарльтон (собиқ Жанубий трибуна) шарафига номланган трибуналар ҳисобидан амалга оширмоқчи.

Шу тариқа “Олд Траффорд”нинг сиғими 75 643тадан 88 000 гача оширилади. Шундан сўнг МЮ стадиони сиғими борасида дунёда «Камп Ноу» (99 350) ва «Уэмбли» (90 000)дан сўнг 3-ўринга кўтарилиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!