МЮ де Хеани "Реал"га сотишга рози бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеанинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Бир неча ҳафта давом этган музокаралар якунида “қироллик клуби” вакиллари 27 ёшли испаниялик футболчининг агенти Жорже Мендеш билан келишиб олди. Унга кўра мадридликлар де Хеа учун МЮга 100 млн евро тўлайди.

Маълумот учун, Давид де Хеа жорий мавсум манкуанликлар сафида АПЛда жами 33та баҳсда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 26та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!