МЮ футболчиси Англия термасида ўйнашдан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактомини келажакда қайси терма жамоада фаолият олиб боришни танлагани маълум бўлди.

21 ёшли футболчи Шотландия термаси бош мураббийи Алекс Маклиш билан ўз келажаги ҳақида суҳбатлашишган ва бунинг натижасида ўйинчи ушбу терма жамоада фаолият олиб боришни танлаган.

Маълумот учун, Мактомини Ланкастерда туғилиб ўсган ва шу боис Англия термасида тўп тепиш имконияти бор, аммо Скоттнинг отаси шотландиялик бўлгани туфайли у Шотландия термасининг либосида футбол ўйнаб биларди.

Коста-Рика ва Венгрия терма жамоаларига қарши учрашувга Мактомини чақирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!