МЮ ҳимоячиси "Ювентус" қизиқишларига сабаб бўлмоқда

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича 28 ёшли италиялик қанот ҳимоячисига Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ Дармианга “Наполи” томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда бор йўғи 4та баҳсда иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!