“МЮ” собиқ футболчиси мавсум сўнггида фаолиятини якунлайди

 

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси, айни вақтда “Сандерленд” жамоаси аъзоси Жон О'Ши мавсум якунида фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Ирландиялик 36 ёшли футболчи Чемпионшип ўйинлари тугаши билан бутсаларини “михга илади”. Футболчи ЖЧ–2018 дан кейин карьерасини тугатишни мақсад қилганди, аммо Ирландия турнирнинг финал босқичига чиқа олмади.

19 йиллик профессионал фаолияти давомида О'Ши “МЮ”, “Борнмут”, “Антверпен” ва “Сандерленд” клубларида тўп суриб, 14 та соврин, шу жумладан, ЕЧЛ ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!