“МЮ” ярим ҳимоячиси Моуриньо ва Шоу можаросига ўз муносабатини билдирди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Эшли Янг клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо ва ҳимоячи Люк Шоу ўртасидаги можарога ўз муносабатини билдирди.

“Люк ажойиб футболчи ва унинг ишлари амалга ошишига тилакдошман У тинмай меҳнат қилиш лозим. У дунёдаги энг яхши ҳимоячига айланиши мумкин.

Моуриньо ўйинчилар билан қандай муносабатда бўлишни билмаганида, катта ютуқларга эриша олмасди. У бошқарган клубларида доим муваффақиятга эришган. Машғулотларга чиққанимизда бор кучимизни беришимиз лозим”, – деди Янг.

Қайд этиш керакки, Моуриньо “Брайтон”га қарши (2:0) Англия Кубоги чорак финалида кўрсатмаларни тўғри бажармаганлиги учун Люк Шоуни захирага олиб, Эшли Янгни майдонга туширганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!