МЮнинг ёздаги мақсади маълум бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

The Independent хабарига кўра, “қизил иблислар”нинг ёздаги бош мақсади – “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроосдир. МЮ раҳбарлари 2014 йилда ҳам германиялик футболчини сотиб олишга яқин келган эди.

Маълумот учун, Крооснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Бундан ташқари МЮ шорт-листида “Боруссия” футболчиси Юлиан Вайгль ҳам ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!