"Малага" Европанинг топ-7 чемпионатлари орасида биринчи бўлиб кучлилар сафини тарк этди

«Малага» клуби кеча Испания Ла Лигасининг 33-турида «Леванте»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш керакки, чемпионат якунига қадар 5 тур қолганда андалусияликларнинг кучлилар сафидан кетиши маълум бўлиб улгурди. Боиси, ҳисобида 17 очко бўлган “Малага” энди 18-ўриндаги “Депортиво”га ета олмайди.

Маълумот учун, “Малага” сўнгги ўн мавсумдан буён илк бор Ла Лигадан тушиб кетди. Ушбу жамоанинг чемпионатдаги энг юори натижаси 4-ўрин (2011/12) ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, “Малага” Европанинг топ-7 чемпионатлари жамоалари орасида биринчи бўлиб қуйи дивизионга шўнғишди. Ушбу клуб қаторига тез кунларда “Беневенто” (А серия) ҳамда СКА Хабаровск (РФПЛ) жамоалари қўшилиши кутилмода.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!