“Манчестер Сити” АПЛда рекорд ўрнатди

“Манчестер Сити” Англия Премьер-Лигаси 14-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа, “шаҳарликлар” янги рекорд ўрнатишди. Гап шундаки, Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколари сони 14 турдан сўнг 40 очкони ташкил этади ва бундай ҳодиса сўнгги бор 1960/1961 йилги мавсумда “Тоттенхем Хотспур” клуби томонидан қайд этилган эди.

Бироқ ўша вақтда ғалабага 3 очко эмас, балки, 2 очкодан тақдим этилар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!