"Манчестер Сити" Гвардиолага янги шартнома таклиф қилмоқчи

254

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоа устози Хосеп Гвардиола билан яна узоқ йиллар ҳамкорлик қилмоқчи.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” испаниялик мутахассис билан амалдаги келишувни 2020 йилга қадар узайтиришни режалаштиришмоқда. Айтиш лозимки Гвардиоланинг айни дамдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳақта айнан Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” Англия чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритган эди.