328

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра Захани шахсан “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола кўпдан буён кузатиб келмоқда ва уни ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Ушбу трансфер эса “Сити”га таҳминан 50 млн фунтга тушиши мумкин.

Захага "Манчестер Сити"дан ташқари шунингдек "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Челси" каби Лондон клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Sports.uz 2018