"Манчестер Сити" ёзда "Челси" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти ёзда "Челси" етакчиси Эден Азарни ўз сафига қўшиб олмқочи.

Хабарларга қараганда 27 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячига шахсан “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида раҳбарият жамоа бош мураббийининг бу илтимосини амалга ошириш учун 100 млн евро сарфлашга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ Азар учун Мадриднинг “Реал” клуби ҳам жиддий кураш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Азар якунланган мавсум “аристократлар” сафида жами 51та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!