"Манчестер Юнайтед" "Арсенал"нинг рекордини такрорлади

“Манчестер Юнайтед” Англия кубоги ярим финали доирасида “Тотенхэм”ни (2:1) енгиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Қизил иблислар” ўз тарихида ушбу турнирнинг финалида 20-учрашувини ўтқазишади ҳамда ушбу кўрсаткич билан “Арсенал”нинг рекордини қайтарди.

Шуни таъкидлаш жоизки, лондонликлар Англия Кубогидаги ғалабалар сони бўйича етакчилкини қўлга киритишган (13), агар МЮ жорий мавсумда ушбу турнирда ғалаба қозонса, Моуриньо бошчилигидаги жамоа ҳам турнирдаги 13-ғалабасини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, “Юнайтед” рақиби “Челси” – “Саутгемптон” қарама-қаршилиги натижаларига кўра маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!