Манчини Италия терма жамоасини бошқарса, йилига 4-5 млн евро маош олиши мумкин

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби бош мураббийи ҳамда Италия футбол федерацияси ўртасида бўлиб ўтаётган музокараларнинг баъзи маълумотлари ошкор бўлди.

Спорт-Экспресс нашри тарқатган хабарга кўра Манчинига жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Италия терма жамоасини Евро-2020 мусобақаси финал босқичига қадар бошқаришни таклиф қилишмоқда. Агар у ушбу таклифни қабул қилса, у ҳолда унинг маоши йилига 4-5 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Эътиборлиси, италияликлар Манчини учун “Зенит”га товон пули тўлашни режалаштиришмаяпти. Улар Робертонинг ўзи питерликлар билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олиши тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, Манчинининг “Зенит” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар  имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!