Манчинига Балотеллини терма жамоасига қайтаришни маслаҳат беришмоқда

Италия футболининг бир қатор собиқ юлдузлари терма жамоа мураббийлигига тайинланиш арафасида турган Роберто Манчинига ўз таклифлари билан чиқишди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Жанлука Пальюка, Марко Тарделли, Деметрио Альбертини, Марко Матерацци ва Пьерлуижи Казираги каби собиқ футболчилар 53 ёшли мутахассисга "Ницца" ҳужумчиси Марио Балотеллини яна "Скуадро Адзурра" таркибига чақиришни маслахат беришмоқда. Уларнинг фикрича 28 ёшли футболчи терма жамоада ўйнашга муносиб ўйин кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли 2014 йилдан буён Италия терма жамоасига чақирилмаяпти. У фаолияти давомида терма жамоа либосида жами 33та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозага 13та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!