Марио Гетце Гвардиола ҳамда Клоппни таққослади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гетце “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппни Европа чемпионлар лигаси доирасида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Гетце Юрген Клопп ва “Сити” бош мураббийи Гвардиоланинг қўл остида тажриба ортирган.

- “Ливерпуль” чемпионлар лигасида ғалаба қозониши учун имконият бор, албатта, “қизиллар” “Сити”ни мағлубиятга учратишига кўп киши ишонмаганди.

Бироқ, ярим финал ва финал беллашувлари бошқа даражадаги учрашувлар. Шуни айтишим керакки, мен Юргенга мухлислик қиляпман.

Хабарингиз бор, мен Клопп ва Гвардиола бошчилигида тарбияланганман, аммо тўғрисини айтганда мен Клоппнинг ғалабасини кутиб қоламан, - дея Марионинг сўзларидан иқтибос келтиради Liverpool Echo нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!