Марк Клаттенбург Саудия Арабистонида қанча маош олади?

887

Марк Клаттенбург Саудия Арабистонида қанча маош олади?

Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланган Марк Клаттенбург энг Англияда ишламайди. Sky Sports нашрининг маълум қилишича 41 ёшли арбитр ўз ватанини тарк этиб, фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, Клаттенбургни Саудия Арабистони футбол федерацияси ишга таклиф қилган. У бу ерда қайси лавозимда фаолият олиб бориши ҳозирча номаълум.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра англиялик рефери қиролликда йилига 500 минг фунт (587 минг евро) маош олади. Таққослаш учун, унинг Англиядаги маоши йилига 100 минг фунтни ташкил этар эди.

Маълумот учун, Клаттенбург ўтган мавсумда Англия кубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Евро-2016 мусобақаларининг финал учрашувларини бошқариб борган. Йил якунида эса Халқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) томонидан йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган эди.

Аввалроқ,Марк Клаттенбург фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.