Маркос Алонсо 3та ўйинга четлатилди

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо 3та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш лозимки испаниялик футболчи бу борада ўз айбига иқрор бўлмади. Аммо, мустақил комиссия Алонсо ўтган тур "Саутгемптон"га (2:3) қарши баҳсда Шейн Лонгга нисбатан ўта хавфли ўйин намойиш этган деб топди.

Энди “аристократлар”нинг етакчи ҳимоячиси "Саутгемптон"га қарши Англия кубоги ярим финалида, шунингдек премьер-лиганинг "Бёрнли" ҳамда "Суонси"га қарши баҳсларида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!