Марсело тўп қўлига теккани ва бу пенальти эканини тан олди

 

Европа чемпионалар лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Реал” жамоаси ўз майдонида “Бавария” футболчиларини қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра (4:3) мусобақанинг финалига чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда “Бавария”нинг ҳужумларидан бири баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Йожуа Киммих ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатганда, “Реал” ҳимоячиси Марсело қўли билан тўп йўналишини ўзгартирди.

Учрашув бош ҳаками, бир неча бор ўз қарорлари билан кўпчиликни ҳайратда қолдирган Жунейт Чақир ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди. Ҳатто унинг қанотдаги ҳамда дарвоза ёнидаги “ёрдамчилари” ҳам ушбу кўрмади (ёки кўришни истамади).

Ўйиндан кейин Марселона тўп ҳақиқатдан унинг қўлига текканини (буни яширишнинг ўзи хато бўларди) тан олди.

“Ҳа тўп қўлимга тегди. Пенальти бормиди? Менимча бор эди”, – деди бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!