"Машъал" "Рома" ва "Наполи" ҳамкорлик қиладиган компания билан битим тузди

Янги мавсумда барча йўналишларда янгиликларга қўл ураётган «Машъал» жамоаси мавсум старти олдидан яна бир янгиликка қўл урди. Эндиликда «газчилар» уй сафар тизмида бўладиган барча баҳсларда Италиянинг машҳур «Каппа» компанияси бренди туширлаган янги либослардан фойдаланади. Компанияга 1916 йилда асос солинган бўлиб, бутун дунёда спорт кийимлари етказиб беради.

Компаниянинг бош қароргоҳи Туринда жойлашган. Ҳозирда ушбу комания Италия чемпионати вакили бўлаган, «Рома», «Наполи», «Женоа», «Кальяри», «Уденези» каби клублар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Эндилик «Машъал» клуби ҳам ушбу компания билан бир йил ҳамкорликни амалга оширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!