"Машъал" устози: Биз ўз ишимизни уддаладик деб ўйлайман

ПРО-Лиганинг 2-туридан ўрин олган « Машъал » - « Норин» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Газчилар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Машъал" расмий сайти хабар бермоқда.

"Нима ҳам дердим, ўйинни ўзингиз кўрдингиз, жуда тезкор бўлди. Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

Бизга бугун тезкор урилган голлар анча ёрдам берди. Рақибимиз ҳам яхши жамоа экан. Менимча бугун биз ўз ишимизни уддаладик деб ўйлайман. Демак, ишлашда давом этамиз", - деб айтиб ўтди Хомяков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!