Майкл Оуэн "Олтин тўп"га икки асосий даъвогар кимлигини айтди

613

Майкл Оуэн

Англиялик машхур ҳужумчи Майкл Оуэн бу сафарги “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши масаласида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кўп нарса Чемпионлар лигасига боғлиқ. Агар финалда “Реал” ғолиб чиқса, у ҳолда “Олтин тўп” яна Криштиану Роналдуга насиб этади. Бордию омад мерсисайдликларга кулиб боқса, бу вазиятда Муҳаммад Салоҳ ушбу совринни қўлга киритиш учун ажойб имкониятга эга бўлади. У жорий мавсум “Ливерпуль” сафида ажойиб ўйинлар кўрсатди, қолаверса Миср терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқди”, - дейди Оуэн.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги финал баҳси 26 май куни Киевда бўлиб ўтади.