Мбаппе 470 минг евролик мукофот пулини қаерга сарфламоқчи?

ПСЖ клуби ҳамда Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе ЖЧ-2018даги чемпионлик учун бериладиган мукофот пулини қаерга сарфлаши маълум бўлди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли футболчи 470 минг евролик мукофот пулини касал ва ногирон болаларни бепул спорт билан шуғуллантирувчи фонд ҳисобига ўтказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да 4та гол уришга эришган Мбаппе якунда ФИФА томонидан мусобақанинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!