Мертенс "Наполи" билан шартномани узайтиришни истамади

238

Мертенс

Италиянинг "Наполи" клуби ҳужумчиси Дрис Мертенс жамоа билан амалдаги шартномани узайтиришни истамади.

Calciomercato нашрининг хабар беришича 30 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини Испания ёки Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Айтиш лозимки, Мертенснинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган, бироқ ушбу келишувда унинг товон пули бор йўғи 28 млн евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида жами 43та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.