Месси ЖЧ-2018да энг ёмон кўрсатгич қайд этган футболчи бўлди

Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси куни кеча якунига етган ЖЧ-2018 мусобақасида дарвоза томон тепилган зарбаларни голга айлантириш борасида энг ёмон кўрсатгични қайд этган футболчи бўлди.

Аниқроғи, 31 ёшли аргентиналик футболчининг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаларининг бор йўғи 5,6 фоизи гол билан тугаган. Бу борада кучли учликдан Англия терма жамоаси аъзоси Жесси Лингард (5,9%) ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитичлар (6,7%) жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва унинг терма жамоаси мусобақани 1/8 финалдаёқ Францияга имкониятни бой бериб тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!