“Металлург” “Локомотив”нинг 7 йиллик анъанасига якун ясади

Ҳозиргина Pepsi Суперлига 13-туридан ўрин олган "Металлург" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Голларга Зоҳид Абдуллаев ҳамда Муҳаммад Исаевлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, бекободликлар 2010 йилдан билан илк бор ўз уйларида “темирйўлчилар”ни мағлуб этишди. Ўшанда “маъданчилар” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди.

Умуман, шу кунга қадар “Металлург” учун “Локомотив” энг ноқулай рақиблардан бири саналиб келинади.

Ўзаро кечган 27 баҳснинг фақатгина 3 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган эди. Бугунги муваффақият эса тўртинчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!