“Металлург” ёш "қалдирғоч"ларни доғда қолдирди

 

Янги мавсум тайёргарлигини пойтахтда давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча навбатдаги ҳафта йиғинини “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашуви билан якунлади. Бу ўйинда пойтахт вилояти вакилларининг тажрибаси сезилиб турди ва улар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда бекободликлар йиғинда қатнашаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди. Биринчи бўлимда асосан тажрибали ўйинчилар майдонга туширилган бўлса, иккинчи таймда жамоа йиғинига жалб этилган янги номлар кўрикдан ўтказилди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олган “Металлург” футболчилари иккинчи таймда устунликларини ҳисобда ҳам акс эттиришди. 50-дақиқада “Бунёдкор” ёшлари ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди. Жарима тўпини Аброр Хусинов ажойиб тарзда амалга оширди ва тўпни дарвозанинг яқин юқори бурчагига жойлаб қўйди – 1:0.

72-дақиқада эса бекободликлар пенальти ишлашди. Давлатжонов чап қанотда катта тезлик билан икки таъқибчисини ортда қолдирди ва жарима майдонига кириб борди. Аммо уни қарши олган “Бунёдкор”нинг марказий ҳимоячиси Саиджамолни ўйин қоидасини бузиб тўхтатишга мажбур бўлди. 11 метрлик нуқтадан Тимур Толипов унумли фойдаланди – 2:0.

Хабарда айтилишича, мазкур учрашувдан кейин “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам олиш берилди. Душанба кунидан эътиборан бекободликлар яна пойтахтимизда тўпланишади ва йиғинни давом эттиришади.

Кейинги ҳафталарда ҳам бир қатор назорта учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, “Металлург”нинг кейинги рақиблари “Андижон”, “Сўғдиёна” жамоалари бўлиши ойдинлашди.

Назорат учрашуви

“Бунёдкор” (ёшлар) – “Металлург” – 0:2 (0:0)

Ҳакам: Комилжон Расулов

Назоратчи: Бахтиёр Номозов

Голлар: Аброр Хусинов (50), Тимур Толипов (72-п)

“Металлург”: Зафар Сафаев, Шерзод Файзиев, Аброр Хусинов, Жасур Ҳасанов, Дилёрбек Ирматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Нодир Мавлонов, Шаҳзод Шайманов, Ислом Исоқжонов, Алишер Зиёвуддинов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Рибкин, Аброр Тошқўзиев, Муҳаммаджон Султонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов,Андрей Шипилов, Алишер Мирзаев, Худойшукур Сатторов, Дониёр Ҳошимов, Тимур Толипов, Саиджамол Давлатжонов, Павел Смоляченко, Орифхўжа Абдухолиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!