"Милан" Игуаинга қандай таклиф билан чиққан?

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

"Россоньери" янги раҳбарияти Игуаинга янги таклиф билан чиқди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, клуб Гонсалога 4 йиллик шартнома ва йиллига 4,5 миллион евро даромад топишни таклиф қилган.

Маълумот учун, "Юве"да аргентиниялик 7,5 миллион евро маош олади. Туринликлар унинг трансферини 60 миллионга баҳолашган. Шу қатори, Лондоннинг "Челси" клуби ҳам футболчига катта қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтиш жоизки, "Милан" "аристократлар"нинг хужумчиси Альваро Моратани жамоага олиб келишни режалаштиришмоқда. Мората Лондонда йилига 9 миллион евро маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!