"Милан" Мората ҳамда Игуаин учун курашга киришди

Италиянинг "Милан" клуби "Челси" хужумчиси Альваро Моратага катта қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sport Italia нашрининг хабарларига кўра, клуб директори Марко Фассоне ҳамда спорт директор Массимилиано Мирабелли хозирда Лондонда Моратанинг трансфери бўйича музокараларни олиб боришмоқда.

Шу қатори, миланликлар "Ювентус" аъзоси Гонсало Игуаиннинг жамоага кўчиб ўтиши тарафдоридир. Аргентинияликнинг вакиллари билан ҳам музокаралар бошлаб юборилган.

Маълумотларга кўра, "Юве" хужумчиси ушбу трансферга розилигини билдирган. Ушбу кўчиб ўтиш 60 миллион еврога тенг бўлиши мумкин ва Гонсало "Милан" таркибида бир йилда 7,5 миллион евро даромад топади.

Маълумот учун, Мората жорий мавсумда "Челси" сафида 48 учрашувда майдонга тушиб, 15 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. Игуаин эса "Ювентус" таркибида 50 баҳсда иштирок этиб, 23та голни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!